“Sen Yolg’iz Emassan” хайрия Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги
Маълумотларга кўра, жаҳондаги юздан бир чақалоқ туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Вақтида бажарилган жарроҳлик кўп ҳолатларда ушбу хасталикнинг ягона давоси ҳисобланади.
Ушбу видеолавҳада, “Sen Yolg’iz Emassan” хайрия Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликда, туғма юрак нуқсонига эга гўдакларга кўрсатган тиббий ёрдами ҳақида ҳикоя қилинади.
Шунингдек, репортажда, “Sen Yolg’iz Emassan” фондининг молиявий кўмагида Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари томонидан жарроҳлик операциялари ўтказилган болалар – Ҳасанбаев Аҳаджон, Зиядуллаева Дилдора ва Анорбоев Шаҳзодларнинг ота-оналари билан суҳбат тақдим этилади.
2015 йилдан бошлаб Фонднинг кўмагида, француз шифокорлари томонидан Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига 90 дан ошиқ мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилган бўлиб, шундан 13 нафари Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрик клиникада ўтказилди.