Леонид Левитиннинг “Ўзбекистон. Каримов даври” китобидан
1995 йилнинг ёзида мен Ислом Каримовдан ёшлик ёки балоғатга етган йилларингизда партия ва давлат жабҳасида юксак карьера ҳақида, юқори сиёсий чўққиларни забт этиш ҳақида орзу қилганмисиз, деб сўрадим.
Каримов дарҳол жавоб бермади. Аввал “Карьера дейсизми?” деб қайта сўраб олди. Кейин бундай деди: “Агар карьера деганда мен танлаган фаолият соҳасида ўсиш, машҳурлик, шон-шуҳрат назарда тутилаётган бўлса, қатъий жавоб беришим мумкин. Биласизми, бу тариқа орзу-хаёлларга берилишга менда вақт ҳам, куч ҳам қолмас эди. Иш билан банд эдим, ахир. Мен муттасил ҳаракатдаги одамман. Айни чоқда, турли фитналарни, шунингдек, муваффақиятга эришиш, юқорироқ лавозимга ўтириш ёки бошқа недир манфаат учун айланма йўллардан юришни ҳеч қачон ўзимга муносиб деб билмаганман. Бутун умр ҳалол ишлашга интилганман”.
(Леонид Левитиннинг “Ўзбекистон. Каримов даври” китобидан. Москва,“Варгиус”, 2003)