Муҳаммад Ҳиш Қаббоний хотиралари
“Мен Президентингиз исмини илк бор эшитганимда ҳайратга тушганман. Ахир, ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг, бу инсон 62 йил аввал, коммунистик мафкура зуғуми авжига чиққан даврда дунёга келган. Мен Президентингизнинг падари бузруквори қатъий иродали ва мустаҳкам эътиқодли инсон эканини фаҳмладим. Шу боис бу инсон дин тақиқ остида бўлган, имон-эътиқодли кишилар таъқиб этилган, масжиду мадрасалар вайрон этилган омонсиз дамларда ҳам ўз ўғлига ҳеч кимдан қўрқмай Ислом деган улуғ исмни қўйган. Энди эса бутун дунё падари бузрукворнинг покиза ўй-ниятлари рўёбга чиққани, ўғил эса ота умидларини тўлиқ оқлаганига гувоҳ бўлиб турибди. Ана шу мўътабар исм билан аталган инсон эзгу амаллари билан ўз мамлакатида ислом дини азалий ўрнини қайта эгаллашига бош-қош бўлди. Шўро даврида мамлакатда атиги 70 та масжид фаолият юритган бўлса, бугун улар сони 2000 тага етди”.
Америка Олий ислом кенгаши раиси, мутасаввиф, Нақшбандия тариқатининг атоқли намояндаларидан бири Муҳаммад Ҳиш Қаббоний (суратда ўнг тарафда). 2000 йил.