Бешик тўйи
Оилада тўнғич фарзанднинг дунёга келиши ҳамда унга атаб ўтказиладиган бешик тўйи халқимизнинг энг орзиқиб кутадиган маросимларидан биридир.
Бежирим безатилган бешик, ёзилган байрам дастурхони, карнай-сурнайларнинг жарангдор куйи ва болага билдириладиган барча эзгу тилаклар – бешик тўйига ўзгача файз бағишлайди. Чақалоқ беланган бешик устидан ширинликларни сочиш одати эса рамзий маънога эга бўлиб, бу гўдакнинг умри ҳамиша ширин ва бахтли онларга тўла бўлсин деган истакда бажарилади.