Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Даврон Тошев - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Даврон Тошев

Бухоролик миниатюрачи-рассом Даврон Тошев беш ёшидан бошлаб расм чизишни бошлаган. У 14 ёшида амакиси, ҳайкалтарош Ҳамро Зоировга шогирд бўлиб тушган. Аммо Даврон Тошев ўзининг асосий устози деб 1990 йил Тошкентда учратган рассом Хуршид Назировни билади, чунончи Назиров ёш рассомнинг миниатюра санъатига бўлган қобилиятини пайқаган.

Миниатюра санъати – лирик-рассом Даврон Тошевнинг ҳаёт мазмунига айланган. У ўз ишларини жуда ҳам камёб бўлган Самарқанд қоғозида чизишга ва бунда фақатгина табиий бўёқлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Миниатюра – бу жуда ҳам нозик ва сермеҳнат санъатдир. Рассом ўз асарларини махсус заррабин ёрдамида чизади. Ҳар бир расмнинг яратилишига ойлаб, ҳаттоки йиллаб вақт кетиши мумкин. Миниатюраларидан бирини Даврон Тошев етти йил мобайнида яратган.

Рассом шарқ адабиёти мавзуларидан илҳом олади ва унинг севимли шоири Алишер Навоийдир. Мана неча йилдирки, Даврон Тошев ўз ишларида буюк шоир ва аллома асарларидаги адабий образларни акс эттириб келади.

“Ўзбек адабиёти бу – мен яшаётган ҳамда менинг қалбимда жўш ураётган чексиз, битмас-туганмас илҳом оламидир. Мен ўз асарларим орқали ушбу ўлмас сатрларда акс этган донолик, муҳаббат ва тарихни ифода этишга ҳаракат қиламан,”- дейди рассом.