Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Ўзбек ипагининг гулгун фасли - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Ўзбек ипагининг гулгун фасли

Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда кўп асрлик тарихга эга абрбанди усулидаги тўқувчилик мактабига бағишланган “Ўзбек ипагининг гулгун фасли” деб аталган китобни нашр этди.  Тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва француз) чоп этилган китобни миллий ипакчилик хусусидаги мукаммал солнома деб аташ мумкин, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар – ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради.

Бетакрор ва беназир тўқувчилик анъаналарига эга абрбанди мактаби ўзбек халқининг бебаҳо маданий бойлигидир. У асрлар мобайнида муқаддас омонат ўлароқ авлоддан авлодга етказилмоқда. Шарқ Уйғониш давридан ҳозирга қадар ўзбек ҳунарманд усталари дунёга фавқулодда гўзаллик ва мукаммаллик намуналарини тақдим этиб келмоқда. Кўҳна анъана ва миллий санъат дея эътироф этилган бу ҳунар турфа халқлар ва тамаддунларнинг тарихий-маданий қадриятларини уйғун этган ҳолда, замон ва макон оша Ипак йўлини давом эттирмоқда. Айтиш жоизки, ўзбек ҳунарманд усталари чинакам миллий маданий мерос саналган ва XXI асрда янги уйғониш ҳамда тараққиёт палласига кирган тўқувчилик анъаналари ва усулларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келмоқдалар.  

Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш, бой миллий анъаналарга, шунингдек, маданият, адабиёт ва ҳунармандчиликка ҳамда ўзбек халқи ҳақли равишда фахрланадиган бошқа ютуқларга бағишланган манбаларни тайёрлаш ва нашр этишга кўмаклашади.