Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
30-Меҳрибонлик уйи битирувчиси Марина Колосовская билан суҳбат. - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

30-Меҳрибонлик уйи битирувчиси Марина Колосовская билан суҳбат.

«Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида Маринанинг қизи Шаҳодатга жарроҳлик операцияси ўтказилди.

Бурун хасталиги сабабли Шаҳодат нафас олишда анча қийналиб қолган эди. Нафас қисилиш бошланганда эса қизнинг аҳволи янада оғирлашди. Биринчи операция ижобий натижаларга олиб келмаганида, 2021 йилда Марина «Sen Yolg’iz Emassan» Фондига мурожаат қилди. Фонднинг кўмаги билан Шаҳодатга бурундаги аденоид ўсимталарни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти бажарилди. Операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда 12 ёшли Шаҳодат эркин нафас олмоқда.
«Sen Yolg’iz Emassan» Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Фонднинг фаолияти Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Шу мақсадда, Фонд томонидан Ўзбекистонда жойлашган бир қатор Меҳрибонлик уйлари тубдан таъмирланиб тўлиқ жиҳозланган.

19 йил давомида «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди нафақат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, балки битирувчиларига ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Фонд томонидан уй-жой олиш, битирувчилар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя бўйича муаммоларни ҳал қилишда кўмак кўрсатилди. Шунингдек, Фонд олий ўқув юртларига кириш, тўлов ҳаражатларини қоплаш ва ётоқҳоналарга жойлашишга амалий ёрдам берди.