Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Имронбекнинг ҳикояси - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Имронбекнинг ҳикояси

Имронбекнинг юраги бир ярим ёшлигида операция қилинди ва ушбу жарроҳлик болажоннинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам берди. Имронбек бир ойлик гўдаклигида унга юрак нуқсони ташҳиси қўйилган эди. Жажжигина кичкинтойнинг аҳволи кундан кунга тобора оғирлашиб борарди, уни даволашни ягона йўли эса оғир юрак операцияси эди.

Фарзандининг дардига шифо излаб, Имронбекнинг оиласи Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. 2019 йилнинг апрель ойида Фонднинг молиявий кўмагида, Имронбек онаси билан биргаликда Франциянинг Нант шаҳридаги шифохонага юборилди. У ерда етакчи болалар кардиожарроҳи Профессор Оливье Барон томонидан болажонга бир неча соат давом этган мураккаб юрак операцияси бажарилди. Муваффақиятли жарроҳлик ва реабилитациядан сўнг, Имронбекнинг соғлиғи аста яхшиланиб борди.

«Операциядан олдин ўғлим умуман ҳаракатсиз эди, юрмас эди, туролмас эди. Операциядан кейин юришни бошлади, иштаҳаси очилди, лабидаги кўкаришлари кетди. Мен жуда ҳам хурсандман, “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди фарзандимнинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам берди. Оиламизга хурсандчилик қайтди! Яна бир бор раҳмат.» – дейди Собирова Заҳрохон, Имронбекнинг онаси.

«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 120дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.