Ислом Каримов Фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг рафиқаси коронавирусга чалинганлиги ҳақидаги хабарни рад этади
Интернет тармоқларида Ўзбекистон Биринчи Президентининг рафиқаси Татьяна Каримова коронавирусга чалинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ислом Каримов Фонди мазкур хабарни рад этади. Татьяна Каримова соғ-саломат, у Ислом Каримов Фонди ва Биринчи Президент номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси сифатидаги фаолиятини давом эттиряпти.