«Ислом Каримов: улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» – Каримов Фондининг навбатдаги ноширлик лойиҳаси
«Ислом Каримов: улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» деб номланган китоб – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримов Фонди ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳадир.
Мазкур китоб Биринчи Президентимизнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев ва фоторассом Темур Қурбонбоевнинг суратлари асосида яратилган. Фотосуратлар ўз мамлакатининг тарихини ўзгартирган, одамларни мустақилликка олиб келган ва янги давлат пойдеворини яратган улкан одам ҳақида ҳикоя қилади. Суратлар мустақилликка эришиш ва мустаҳкамлаш вақти, Ислом Каримов даврини акс эттиради. Фотосуратларга изоҳ ёки таъриф берилмаганига қарамай, фотоалбом-китоб Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган даврни аниқ тасвирлайди.
Каримов Фонди Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Сўнгги уч йил мобайнида Фонд шафелигида 14 та ноширлик лойиҳаси амалга оширилди.