Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди стипендиатларини кузатиш маросими

Тошкент. 2019 йил октябрь.

Каримов Фондининг стипендиатлари Германия, Франция, Швейцария ва Польшанинг олийгоҳларида ўқишга йўл олмоқдалар. Келгуси икки йил давомида, Фондимизнинг ўн нафар грант ғолиблари Европанинг етакчи университетларида магистратура йўналишида таҳсил олади.

«Таассуротларим жудаям чексиз, умримда биринчи марта чет элга кетяпман. Қайтиб келганимдан кейин, Ўзбекистонда машинасозлик соҳасида иш фаолиятини олиб бориш ниятидаман. Ва келгусида иқтидорли ёшларимизга шуни тилаб қолмоқчиманки – интилинглар, ўқинглар, ҳаммаси ўз қўлингизда. Агар ҳақиқатдан ҳам харакат қилсангиз, ҳамма нарсани эпласа бўлади!», – Каримов Фондининг грант соҳиби, Шотемур Шоисломов, таассуротлари билан ўртоқлашади.

Биз стипендиатларимизни сафарга кузатиб, уларга чин дилдан келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Сўнгги 3 йил мобайнида 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.