Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди таълим грантининг соҳиби, Хушваков Жалолиддин

Катта қувонч билан шуни маълум қиламизки, Каримов Фонди таълим грантининг 2019 йилги ғолиблари чет эл университетларининг магистратура босқичида таҳсил олишни муваффақиятли бошладилар. Ушбу лавҳада Фонд грантининг соҳиби, Хушваков Жалолиддин, Швейцариядаги ўқиши ҳақида батафсил сўзлаб беради.

Жалолиддин, Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўқиш давомида, у кимё бўйича бир қатор халқаро конференцияларида қатнашиб, илмий мақолаларини Австрия, Украина ва Россиянинг нуфузли илмий журналларида чоп этган. Ҳозирда Жалолиддин Швейцариянинг етакчи ўқув муассасаларидан бири, Женева университетининг магистратура босқичида таълим олмоқда.

Сўнгги 3 йил мобайнида, 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.