Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди таълим грантининг соҳиблари билан интервью

Каримов Фонди таълим грантининг соҳиби Шердор Шералиев билан интервью. Фондимизнинг грант дастури туфайли Шерзод кейинги икки йил давомида Германиянинг энг нуфузли олийгоҳлардан бири – Фрайбург университетида таҳсил олади.

Шунингдек, видеолавҳада Каримов Фонди таълим дастурининг яна бир ғолиби, Фрайбург университети магистратура талабаси, Иззатжон Асадов Германияда ўқиши ва ҳаёти ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади.

Иззатжон 2018 йилда «Қайта тикланувчан энергия манбалари муҳандислиги ва бошқаруви» йўналиши бўйича Германияда икки йиллик таҳсил грантига сазовор бўлди.

Сўнгги уч йил мобайнида 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.