Каримов Фонди таълим грантининг соҳиби, Жамшид Аҳмадалиев
Каримов Фондининг таълим грантлари доирасида Европа олий ўқув юртларида таҳсил олаётган стипендия совриндорларимиз ҳақида ҳикояларни давом эттирамиз.
Жамшид Аҳмадалиев – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси. Ҳозирда Польшадаги пешқадам давлат олий ўқув юртларидан бири – Вроцлав университетининг магистратура босқичида таҳсил олмоқда.
Видеолавҳада Жамшид ўзи таҳсил олаётган университет ва ўқув дастури ҳақида сўзлаб беради. Лавҳадан, шунингдек, профессор Чарльз Пинзон билан интервью ўрин олган. Профессор иқтидорли ҳамюртимизнинг илмий муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади.
“Ушбу университетда қимматли билимларни олаётганимдан жуда мамнунман. Ислом Каримов Фонди ташкилотчиларига ҳамда у ерда фаолият юритаётган барча инсонларга самимий миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистонга қайтиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишга сўз бераман”, – дейди Жамшид.
Сўнгги 3 йил мобайнида 32 нафар ўзбекистонлик йигит-қиз Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиш имконига эга бўлди.