Каримов Фонди таълим грантининг соҳиблари билан интервью
Каримов Фонди таълим грантларининг 2018 ва 2019 йилги соҳиблари бир-бири билан танишиш, тажриба алмашиш ва хорижда яшаш ва ўқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун учрашдилар.
Ушбу видео лавҳада, Каримов Фонди 2019 йилги таълим дастурининг ғолибларидан бири Жамшид Аҳмадалиев, Польшадаги Вроцлав университетида бўлиб ўтадиган келгуси ўқиши ҳақида сўзлаб беради.
Каримов Фонди 2018 йил дастурининг грант соҳиби Аббосова Стефания, ўзининг ўқиш тажрибаси билан ўртоқлашди. Ҳозирги кунда у Польшадаги Познан санъат университетида бадиий таълим ва назорат йўналиши бўйича таълим олмоқда.
Сўнгги уч йил мобайнида 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида ўқиш имкониятига эга бўлдилар.