Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди томонидан Бобур Исмоиловнинг «Нарративлар» номли альбом-каталог нашр этилди

Каримов Фонди томонидан машҳур рассом Бобур Исмоиловнинг асарларини ўз ичига олган «Нарративлар» номли альбом-каталог нашр этилди. Каталогнинг нашр этилиши Бобур Исмоиловнинг 2018 йил 10-30 декабрь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтган ижодий кўргазмасига бағишланади.

Унда тасвирий саънат шинавандалари эътиборига Бобур Исмоиловнинг ўтган ярим йил мобайнида яратган асарлари тақдим этилади.