Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Каримов Фонди Умида Обиджонованинг Германия таълим даргоҳида таҳсил олишига ҳомийлик қилди. - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди Умида Обиджонованинг Германия таълим даргоҳида таҳсил олишига ҳомийлик қилди.

Каримов Фонди Умида Обиджонованинг Германия таълим даргоҳида таҳсил олишига ҳомийлик қилди.

Умида жуда ёш бўлган пайтида умуртқадан грижани олиб ташлаш бўйича ўтказилган муваффақиятсиз операция натижасида юролмай қолади ва 12 ёшига қадар ногиронлар аравачасига михланади. Шунга қарамай, ниҳоятда иқтидорли бу қизалоқ ҳамиша билим олишга интилиб ҳаёт кечиради, мактабни ҳам аъло баҳоларга битиради.

2015 йили “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди асосчиси Лола Тилляева билан танишув қизалоқнинг тақдирига катта таъсир кўрсатади. Фонд ҳомийлигида Умида Германиянинг пешқадам клиникаларида 5 бора мураккаб операция қилинди. Ушбу муолажалар натижасида эндиликда қизалоқ мустақил ҳолда оёққа туриб, қўлтиқтаёқда юра олади.

Ўтган йили мактабни муваффақиятли тамомлаган ва Гёте институтининг немис тили курсларида ўқиган Умида хориж коллежида ўқиш таклифини олди. Каримов Фонди бу гал ҳам иқтидорли қизалоққа кўмак кўрсатиб, уни Германияга бориб ўқишига ҳомийлик қилди.
Айни пайтда Умида Дюссельдорф коллежида иқтисодий фанларни ўрганмоқда ва келгуси йил Германия университетларидан бирига киришга тайёргарлик кўрмоқда.

Умидага келгусида фақат омад ёр бўлишини тилаймиз.