Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Каримов Фондининг 2020 йилги таълим грантлари соҳиблари билан суҳбатлар. - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг 2020 йилги таълим грантлари соҳиблари билан суҳбатлар.

Каримов Фондининг 2020 йилги таълим грантлари соҳиблари билан суҳбатлар.
Жорий йилда бўлиб утган танлов натижаларига кўра қуйидаги ўзбекистонлик ёшларга Фондимиз томонидан Европанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури буйича икки йил давомида таълим олиш имконини берувчи грантлар тақдим этилди.

Саидова Шахноза (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси);
Жолдасбаев Ер-Султан (Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти битирувчиси);
Йўлдошев Муслимбек (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси) ва
Ибрагимов Баҳодир (Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиси).

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган.
Сўнгги 4 йил мобайнида, 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Фондимизнинг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим олиш имкониятига эга бўлдилар: қайта тикланувчан энергия манбалари, кимё, сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш, шаҳарсозлик, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура ва саноат дизайни, тасвирий санъат, ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.