Каримов Фондининг стипендиати Иззатжон Асадов
Иззатжон Асадов Каримов Фондининг таълим грантлари доирасида Германияда таҳсил олиб Ўзбекистонга қайтиб келди. Ҳозирги кунда у «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ишламоқда. Ушбу ташкилотнинг фаолияти республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришга, ҳамда ушбу тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб беришга қаратилган.
Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.