Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг стипендиати Шердор Шералиев

Шердор Шералиев – Каримов Фондининг 2019 йилги стипендиати. Ҳозирда у Германиядаги Фрайбург университетида “Барқарор тизимларни лойиҳалаш” йўналиши бўйича магистратура босқичида таҳсил олмоқда.

Шердор Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалини тамомлаган. 4-чи курсда ўқиётганида Шердор қайта тикланувчан энергия манбаларига қизиқишни бошлади ва айнан ушбу соҳада мутахассис бўлишига қарор қилди.
Шердор Фондимизнинг энг иқтидорли талабалардан биридир. У Фонднинг грантлар танловида энг юқори балл тўплаб, таълим грантини қўлга киритди. Айни пайтда ҳам Германияда аъло баҳоларга ўқимоқда.
Шердор: «Ўқишимни тугатиб, тўплаган билимлар ва кўникмаларимни Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришда тадбиқ қилмоқчиман. Ҳориждаги энг пешқадам университетлардан бирида билим олиш ва шундай катта ҳаётий тажрибага эга бўлиш имконияти учун Каримов Фондига миннатдорман».

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.