Каримов Фондининг стипендиати, Светлана Файзуллина билан суҳбат.
Бу йил Светлана Германиядаги Деггендорф техника институтида халқаро туризмни ривожлантириш йўналиши бўйича магистратура босқичида ўқишни бошламоқда.
Каримов Фонди 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан бири иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ислом Каримов томонидан асос солинган «Умид» жамғармаси фаолияти мобайнида 84 нафар қизлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япониянинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олган эдилар. «Умид» жамғармаси Ўзбекистоннинг кўпгина иқтидорли ёшларига порлоқ истиқбол сари йўлланма берган эди ва Каримов Фонди ўз фаолиятида ушбу хайрли ишни давом этишга интилмоқда.