Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Каримов Фондининг стипендиати Жамшид Аҳмадалиев - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг стипендиати Жамшид Аҳмадалиев

Каримов Фондининг стипендиати Жамшид Аҳмадалиев ҳақидаги янгиликни сизлар билан баҳам кўришдан хурсандмиз! Польшанинг Вроцлав университетида эришган мувафаққиятлари туфайли, у Италиянинг етакчи тадқиқот муассасаларидан бири – Болония университетида ҳам таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.

Болония университетининг талабалар алмашинуви дастури доирасида биринчи семестр давомида Жамшид «гуманитар ва ижтимоий алоқалар», «стратегик алоқалар», «инқироз давридаги алоқалар» каби фанларни ўрганди. Ушбу фанлар Жамшиднинг оммавий коммуникациялар ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида мутахассис сифатида ривожланиши учун муҳимдир.
Жамшид: «Бу университетда ўқиш мен учун жудаям фойдали ва омадли бўлди». 1088 йилда ташкил этилган Болония университети Европадаги энг қадимги олий ўқув юрти ҳисобланади. Ушбу университетни битирганлар орасида Польшанинг буюк астрономия ва математика олими Николай Коперник, италиялик олим ва табиб Лаура Басси, италиялик анатом ва физиолог Луиджи Гальвани, италиялик биолог ва шифокор Мальпиги Марчелло каби таниқли олимлар кўпчиликни ташкил этади.

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 5 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.