Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Москва шаҳри марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига ўрнатилган хайкални расмий очиш маросими - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Москва шаҳри марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига ўрнатилган хайкални расмий очиш маросими

Бугун Москва шаҳри марказида жойлашган хиёбонда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган хайкални расмий очиш маросими бўлиб ўтди.


Президент Ислом Каримов ўз васиятига кўра киндик қони тўкилган Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Ҳар куни ўн мингдан ошиқ зиёратчи Биринчи Президент руҳига ҳурмат бажо этиш учун унинг мақбарасига ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси биринчи президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова

Москвадаги ёдгорлик ҳамда Ислом Каримов номи билан аталган хиёбон анъаналар ва маданиятнинг бетакрор уйғунлигини, шу билан бирга, давримиз шиддатини акс эттиради.


Маҳобатли композиция чуқур рамзийликка йўғрилган. Ислом цивилизациясининг муҳташам тарихий обидалардан бири бўлмиш Самарқанддаги афсонавий Регистон майдони улуғворлигини намоён этувчи қурилмалар маҳобатли ёдгорликнинг муҳим таркибий қисми саналади. Мазмунан ва усул-услубга кўра бетакрор бўлган хотира ёдгорлигида ҳам ҳайкалтарошлик, ҳам меъморчиликка хос теран ғоя ифодаланган.
Регистон – мамлакатнинг бой тарихий ва маънавий мероси рамзидир. Ислом Каримов деганда эса халқ тасаввурида “Мустақиллик” тушунчаси намоён бўлади. Ўзбекистон тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирган Биринчи Президент мамлакатнинг бетакрор маданий ва маънавий меросини қайта тиклашга улкан ҳисса қўшган буюк давлат арбобидир.


Бизнинг вазифамиз ушбу хиёбонга ташриф буюрган ҳар бир инсонда меҳмондўстлиги ва кўп асрлик бой маданияти билан шуҳрат қозонган ўзбек заминига қадам қўйиш ҳиссини уйғотишдан иборат бўлди. Таъбир жоиз бўлса, бу орқали она Ватанга муҳаббат тараннум этилди.

 
Бизнинг ижодий мақсадимиз ушбу масканни ўзбек халқининг миллий ўзлиги ва қадим тарихи тимсолига айлантириш ҳамдир.


Биз учун хиёбон ва маҳобатли ёдгорлик шаҳар муҳити ва руҳига уйғун бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Москва маъмурияти билан эришилган келишувга мувофиқ, 2017 йилнинг баҳорида Каримов Фонди Россия пойтахтида Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олди. Мазкур масканнинг боғ-хиёбон ҳудуди Москва маъмурияти томонидан Каримов Фонди билан ҳамкорликда ободонлаштирилди.


Мустақилликнинг илк йиллариданоқ Президент Ислом Каримов миллатлараро бағрикенглик ҳамда Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратган.


Янги хиёбон Россия ва Ўзбекистоннинг маданиятлараро лойиҳаси бўлиб, у икки халқнинг эзгу истагини, шунингдек, замонавий санъат ҳамда Марказий Осиёнинг қадим маданияти уйғунлигини намоён этади.

   
Каримов Фонди номидан Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Москва шаҳри мэри Сергей Собянин, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳукуматларига катта миннатдорлик билдираман.


Монументал мажмуа ва хиёбон устида иш олиб борган бир қатор инсонларга ҳам ўз чуқур ташаккуримни айтаман:
Пол Дэй – машҳур британиялик хайкалтарош, Ислом Каримовга Москвада ўрнатилган ёдгорликнинг муаллифи;
Сергей Рубалевский – хиёбонни ободонлаштириш дизайни устида ишлаган меъмор ва дизайнер;
Азам Абдуллаев – лойиҳанинг бош координатори;
Оқила Тоирова – лойиҳа координатори.

Татьяна Каримова ва Пол Дэй – машҳур британиялик хайкалтарош, Ислом Каримовга Москвада ўрнатилган ёдгорликнинг муаллифи.

Шунингдек, Ислом Каримов номи билан аталган хиёбонни қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш лойиҳасини амалга оширишга ҳамда Москвада ўрнатилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкалини инаугурациясига қўшган ҳиссалари учун Москва шаҳри ҳукумати, Россия пойтахти Марказий маъмурий округи Префектураси, Москва шаҳри Маданий мерос департаменти, Москва шаҳри Турар-жой коммунал хўжалиги Департаменти “Марказий маъмурий округининг автомобил йўллари” давлат бюджет ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россия, Беларусь Республикаси ва Германиядаги элчихоналарига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.

Каримов Фондининг раҳбари
Лола Каримова-Тилляева