«Нажот топган юраклар» – Абдуллоҳ
Абдуллоҳ тўрт ойлик гўдак бўлганида унинг юраги операция қилинган эди. Франциялик кардиожарроҳлар томонидан бажарилган ва беш соат давом этган ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти болажоннинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам берди.
Абдуллоҳ юрак нуқсони билан дунёга келган. Болажоннинг оиласи фарзандининг шифо топиши умидида ёрдам излаб, Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондига мурожаат қилдилар.
Фонднинг кўмаги билан 2017 йилнинг июнь ойида Абдуллоҳнинг жажжигина юраги етакчи франциялик кардиожарроҳлар томонидан операция қилинди.
Ҳозирда болажоннинг аҳволи анча яҳши. Ўтмишдаги хасталиги ҳақида унга фақат кўкрагидаги чандиқ эслатиб туради, холос.
«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.