Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Абдураҳим - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Абдураҳим

Беш ёшли Абдураҳим Наманган вилоятининг Поп туманида яшайди. Болажон юрак нуқсони билан дунёга келган. Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation” Фонди кўмагида Абдураҳимга икки маротаба мураккаб операция бажарилди. Ушбу операциялардан бири 2018 йилнинг февраль ойида Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасида амалга оширилди.

Мураккаб ташҳис боланинг ривожланишига таъсир этиб, уч ёшгача у гапиролмас ва юролмас эди, онаси уни доимо кўтариб юришга мажбур эди.

Операциядан сўнг Фондимиз Абдураҳимни имконияти чекланган болаларга диагностика ва реабилитация бўйича ёрдам кўрсатадиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида реабилитация курсига йўллади. Марказдаги машғулотлар туфайли бола анча ҳаракатчан бўлиб, гапиришни ўрганди ва юра бошлади.

Шунингдек, Фондимиз жарроҳлик амалиётидан ўтган болаларга мунтазам равишда соғлиқни текширтиришда ёрдам кўрсатади. Яқиндагина Абдураҳим ойиси билан тиббий кўрик учун Тошкентга келиб кетди. Кўрик натижалари ижобий бўлиб чиқди.

«Sen yolg’iz emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.