«Нажот топган юраклар» – Асадбек
Асадбек Наманганда туғилиб ўсган. Ушбу ҳучшақчақ болакай яқинда 7 ёшга тўлади. «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида Асадбекка ўтказилган юрак операциясига ҳам мана бир йил бўлиб қолди.
Кичкинтой Асадбек атиги уч ойлик гўдак бўлганида қаттиқ шамоллаб, касалхонага тушган. Барча кўриклардан сўнг, болажонда юрак нуқсони аниқланди. Беш ёшгача Асадбек нимжон ва касалманд бўлиб ўсган, нутқ ривожланиши ҳам ортда қолган эди. Боланинг аҳволи оғирлашиб қолганда, шифокорлар операция қилиниши зарурлигини хабар қилдилар.
2019 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди молиявий кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан Асадбекнинг юрагига операция амалга оширилди. Жарроҳликдан сўнг болажоннинг соғлиғи яхшиланиб, анча серғайрат ва қувноқ бўлиб қолди, гапиришни ҳам ўрганди.«Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.