Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Исломбек - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Исломбек

Кичкинтой Исломбек ҳозир 2 ёшда. Бундан бир йил олдин болажон оғир юрак операциясини бошидан ўтказган.

Исломбек мураккаб юрак нуқсони билан дунёга келган. Касаллик туфайли кичкинтойнинг қўлчалари ва лаблари доимо кўкариб қолар эди. Иштаҳанинг пасайиши сари, Исломбек жуда озғин ва ҳолсиз бўлиб қолган эди. Бироқ 2019 йилнинг октябрь ойида, “Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг кўмаги билан, бир яшар Исломбекнинг жажжигина юрагида Франциялик кардиожарроҳлар томонидан мураккаб операция бажарилди. Бир неча соат давом этган жарроҳлик муваффақиятли кечди. Бир йил ўтгач, болажон тузалиб, анча тўлишиб ҳам қолди. Ширинтой Исломбек ота-онасининг бахтига соғ-саломат ва ақлли бола бўлиб улғайишига тилакдошмиз.

Лола Каримова-Тилляева томонидан асос солинган «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.