Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Одинахон - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Одинахон

Одинахон дунёга келганида, шифокорлар унинг юрагида шовқин борлигини аниқладилар. Кейинчалик қилинган текширувлар натижасида қизалоқда юрак нуқсони борлиги аниқланди. Одинахон ниҳоятда нимжон бола бўлиб, тез-тез ранглари оқариб, шамоллаб қолар эди. Қизалоқ бир ёшга тўлганида, унга шошилинч операция зарур эди.

2017 йилнинг декабрь ойида «Sen Yolg’iz Emassan» Фонднинг кўмаги билан, Одинахонга француз кардиожарроҳлари томонидан мураккаб юрак операцияси бажарилди. Жарроҳлик амалиёти бажарилганига уч йил бўлди. Энди бу мутлақо соғлом ва ҳушчақчақ қизалоқ тўлақонли ҳаёт кечирмоқда. Одинахон боғчага қатнайди, касаллик ва қийинчиликлар эса унутилиб кетди.

Лола Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.