Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Шодиябону - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Шодиябону

Қарийб икки йил олдин Шодиябону мураккаб юрак операциясини бошдан кечирди. Ушбу операция «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасида амалга оширилди. Шодиябону Фондимиз томонида 2019 йил апрель ойида Францияга жарроҳлик амалиёти учун юборилган Ўзбекистонлик юрак нуқсонлари билан касалланган тўрт нафар болалардан бири эди.
 
Сафарга болалар оналари билан биргаликда жўнатилди. Шунингдек, бемор болаларнинг хавфсиз учишини таъминлаш ва операция жараёнида оналарни ҳабардор қилиш мақсадида, уларга малакали шифокор ва таржимон ҳамроҳлик қилди. Жарроҳлик амалиёти ва уч ҳафталик реабилитациядан сўнг Шодиябону бошқа болалар билан эсон-омон уйга қайтиб келди.
 
Бугунги кунда Шодиябонунинг соғлиғи бутунлай тикланди. Ҳозир у 11 ёшда бўлиб, 5-чи синфда ўқийди. Шодиябону жуда қизиқувчан ва тиришқоқ қиз, у ўқишни, мактабдаги тўгаракларда қатнашишни ва математика бўйича олимпиадаларида иштирок этишни ёқтиради. Биз унга соғ-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Лола Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.