«Нажот топган юраклар» – Темурбек
Темурбек туғилганидан бир кун ўтиб, шифокорлар унда юрак нуқсонини аниқладилар. Эндигина дунёга келган гўдакнинг аҳволи анча оғир эди. Болажоннинг жажжигина юрагини тузатиш учун, Темурбекка мураккаб ва кечиктириб бўлмайдиган операция зарур эди.
2016 йилда Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмаги билан олти ойлик кичкинтойга Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари томонидан юрак операцияси бажарилди. Ушбу жарроҳлик туфайли Темурбек эндиликда соғлом болакай бўлиб ҳаёт кечирмоқда, копток, ўйинчоқ ва машиналар билан ўйнашни жуда ҳам яхши кўради.
«Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.