Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Умиджон - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Умиджон

Умиджон туғилганидан буён Қибрай туманидаги ихтисослаштирилган Болалар уйида тарбияланади. Болажон юрак нуқсони ва лаб ёриғи билан дунёга келган.

Умиджон бир ёшга тўлганида, унинг юраги «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан операция қилинди. Кейинчалик, Фондимиз томонидан ташкил этилган “Болага табассум улаш” хайрия акцияси доирасида, болажоннинг лабидаги нуқсонини тузатиш учун ҳам операция бажарилди.
Жарроҳлик амалиётларидан сўнг, Умиджон Фондимиз томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказидаги реабилитация курсига қатнай бошлади. Сенсор, мусиқа, ва гидро терапия муолажалари Умиджоннинг соғайишига ва аста-секин гапириб кетишига ёрдам берди.

«Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фонди ва Республика Болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан имконияти чекланган ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. «Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмагида 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.