Назм
***
Сабр билан ўтди йиллар қатор-қатор,
Азобларда келиб кетди қишу-баҳор.
Ўзбегимни беклигини қайтиб берган,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!
Юртим дея,элим дея жони фидо,
Ўзбекистон кўксидаги битта тумор.
Миллионлар юрагидан шу илтижо,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!
Ҳар боласин бошин силаб меҳр берган,
Ватанимнинг ҳурлигига чин сабабкор,
Халқи учун ҳаётини ҳадя қилган,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!
Дунёларга диёримни танитганим,
Ҳар кўнгилга бера олган шон,ифтихор.
Эй,Худойим,қувонмасин асло ғаним,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!
Яна қайда яшаш мумкин эмин-эркин,
Шу ўлкадек тинч мамлакат қай ерда бор,
Керак бўлса менинг умрим қўшиб бергин!
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!
Жам бўлайлик дерлар доим саркардамиз,
Қўлингизни очинг дўстлар баббаробар!
ДУОДАМИЗ!
ДУОДАМИЗ!
ДУОДАМИЗ!
ЮРТБОШИМИЗ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!!!
***
Yurtbosh bo’lib jonkuyar,
Dilga g’ash solib ketdi.
Islom bobom endi yo’q,
Alloxim olib ketdi….
Siyratlari tush bo’lib,
Qalblarda qolib ketdi.
Islom bobom endi yoq,
Alloxim olib ketdi….
***
СУКУНАТ МАЛИКАСИ:
ХАЙИТГА ҲАМ ЕТМАГАН ОТАМ…
Шамол кўчиб юрибди беҳол,
Хушёр тортди замин ҳам гўё,
О, қалбимда минг битта савол,
Бари ёлғон бўлсайди рўё
Мадор йўқдир ташлашга қадам,
Хайитга ҳам етмаган отам.
Ислом ота ,юрт шон-шавкати,
Ҳар қаричда изингиз қолди.
Юрагим-ей, увишди ёмон,
Йиғлайвериб қароғим толди.
Ўзбек халқи тутмоқда мотам,
Хайитга ҳам етмаган отам.
Истиқлолни мерос қолдириб,
Келажакка ишонч билдирган.
Сиз бош бўлгач музликлар эриб,
Ола тасир довуллар тинган.
Табиат ҳам турибди пурғам,
Хайитга ҳам етмаган отам.
Эҳ,ўрнингиз билинди бу кеч,
Хайратланди борки мавжудот.
Кўнглимизда бор битта ўтинч,
Қайтинг ота , Осмон солмай дод…
Алам бўлди алам-о,алам!
Хайитга ҳам етмаган отам.
Суянч тоғинг қулади элим,
Парвозинга кўз тегди гўё.
Куни кеча шодумон эдим,
Зумда сўнди энг мавжли дарё,
ҳеч кимга кор қилмайди далдам,
Хайитга ҳам етмаган отам.
Ўзбек сиз бор бек эди ота,
Сизбор учун қаддимиз адл.
Ўзбек меҳрин қилар ифода,
Минбарларда ҳайиқмай дадил.
Қисмати не? Билмаскан одам,
Хайитга ҳам етмаган отам.
Ишончингиз оқлаймиз бир кун,
Буюк давлат қурар келажак.
Осойишта чўксин ҳар бир тун,
Фарзандингиз сергак туражак,
Сокин тортди бу кеча олам,
Хайитга ҳам етмаган отам…!
***
Bu gaplarni yog’on deng BOBOJON.
Dushmanlarni ig’vosi deng BOBOJON.
Bugun ko’nglim og’rib kettiku BOBO.
Sizni yana ko’rgim keldi BOBOJON.
Sizni xali farzandlarim ko’rmadi BOBO.
Qo’linggizdan sovg’alarni olmadi BOBO.
Yolg’on deng ishonma deng BOBOJON.
O’z o’zimni bosolmadim BOBOJON.
Bu gaplarni yolg’on deng BOBOJONIM.
Ishonma deng yomonlarga BOBOJON.
Xali yurtim dunyolarga yetadi.
Biz birgamiz degan so’ziz yetadi.
BOBOJONIM faqat bizni tark etmang.
Bu qayg’ular dushmanlarga sotadi.
Biz kam emasmiz degan so’ziz qalbimda.
Farzandlarim uqib o’tar albatta.
Siz sog’ bo’ling BOBOJONIM shu yetar.
Bu gaplarga ishonma deng BOBOJON.
Bugun ko’nglim to’lib ketti BOBOJON.
***
Юртбошимиз асра Оллохим!!!
Яратганим сенга илтижо,
Бутун халким айлайди дуо.
Керак булса не жонлар фидо,
Юртбошимиз асра Оллохим!
Карамликдан озод булган юрт,
Куллик нима,билмай келган юрт.
Юртбошини дуо килар юрт,
Юртбошимиз асра Оллохим!
Келажакка буюк йул берган,
Тинчлик учун тикка олишган.
Дунё буйлаб урин талашган,
Юртбошимиз асра Оллохим!
Хар бир фарзанд меники дейди,
Билим олгин,узбегим дейди.
Эл-юртини гамини ейди,
Юртбошимиз асра Оллохим!
Куринмасин кузларида нам,
Чеклаб утсин барча дард-алам.
Кулим очиб сурадим мен хам,
Юртбошимиз асра Оллохим!
***
Қабрингизга келдим ОТА,
Соғинибман очиғи.
Йиғлайвериб ғамга чўкди,
Кўзларим қорачиғи.
На бир таскин, на – далда,
Сўзсиз қолган мамлакат.
Балки мендай йиғлаётир,
Сизсиз қолган мамлакат.
Айтолмайман, ичим тўлган,
Дардим тўлган, ОТАЖОН!
1 йил аввал сиз эмас, йўқ,
Ўзим ўлган, ОТАЖОН!
Шу тупроқдан қўним топди,
Армонлар, оҳлар бугун.
Қабрингизга тиз чўкмоқда,
Не буюк шоҳлар бугун.
Ишонмайман, ўлмагансиз,
Сира кўнглим тўлмайди.
Сиз авлиё эдингиз –ку,
Авлиёлар ўлмайди!
Ҳазрат Ҳизр тупроғига,
Хотиротлар чўмилди.
Минг йил ўтиб, шу тупроққа,
Яна ҲИЗР кўмилди.
Бу тонг қалбим азоб чекиб,
Оғринибман,ОТАЖОН!
Кулиб турган чеҳрангизни,
Соғинибман, ОТАЖОН!
На бир таскин, на – далда,
Сўзсиз қолган мамлакат.
Балки мендай йиғлаётир,
Сизсиз қолган мамлакат.
***