Ник Гардер – Каримов Фондининг чет элда таҳсил олиш гранти совриндори
Ник Гардер – Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида туғилиб вояга етган. Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиали битирувчиси. 2017 йилда у Каримов Фондининг чет элда икки йил давомида таълим олиш имкониятини берувчи грантига сазовор бўлди. Ҳозирда Ник Германиянинг Фрайбург университетида билим олмоқда ва магистратуранинг илк босқичини тамомлаш арафасида.
Ник Гардер: «Бу ерда эгаллаётган билимларимни мамлакатимиз равнақи йўлида ишлатиб, қуёш энергетикасини яратишда ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ваҳоланки, Ўзбекистонда қуёшли кунлар сони 300 кунни ташкил этади».