“Ой ёғдусида айтилган алла” номли кўргазма
Каримов Фонди анъанавий ўзбек бешиксозлигига бағишланган “Ой ёғдусида айтилган алла” номли янги кўргазма лойиҳасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими 2019 йил 5 ноябрь куни, Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.
Кўргазма экспозициясини Тошкент, Марғилон, Андижон, Хива, ва Ғиждувонлик моҳир бешиксоз усталарнинг ижодий ишлари ташкил этади. Шунингдек, лойиҳа экспозициясида бешик яратилишнинг анъанавий жараёни фотосуратларда намоён этилади.
“Ой ёғдусида айтилган алла” лойиҳаси Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва анъанавий ҳунармандачилигини оммалаштиришга қаратилган. Умид қиламизки, ҳалқ усталари ижодининг намуналари, уларнинг унсурлари ва ранг-баранг нақшлари томошабинга нафақат милий маданиятимизнинг гўзаллигини, балки ўзбек бешигининг тарихий ва маиший аҳамиятини англаш имконини беради. Кўргазма 2019 йил 5 дан 25 ноябргача қуйидаги манзилда булиб утади: Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 4. Иш вақти: ҳар куни (душанбадан ташқари) соат 10:00 дан 17:00 гача.