Ислом Каримов Фонди

Рўзибоева Гулюзбону — Каримов Фондининг чет элда таҳсил олиш гранти совриндори

Каримов Фондининг гранти соҳиби Рўзибоева Гулюзбону Тошкент архитектура-қурилиш институтини битирган, 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб у Европанинг энг нуфузли меъморчилик университетларидан бири – Германиянинг Анхалт университети магистратурасида таҳсил олмоқда.

Гулюзбону болалигидан уйларнинг қурилиши ва дизайнига қизиқарди, интерьер дизайнери бўлиш унинг орзуси эди. Истеъдоди ва меҳнатсеварлиги туфайли Гулюзбону бакалаврни имтиёзли диплом билан тугатиб, орзусини амалга ошириш имконини берувчи Каримов Фондининг гранти ғолиби бўлди.

«Мен ўқишни тугатганимдан сўнг бу ерда олган барча билим ва тажрибаларимни Ўзбекистонда қўллаш умидидаман. Ватанимизнинг шаҳарсозлик ва архитектура ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишдан жуда хурсанд бўламан» – дейди Гулюзбону.

Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Европанинг Турин, Фрайбург, Анхальт, Рур, Зиген, Познан университетлари, Москва архитектура мактаби каби пешқадам олийгоҳларда икки йиллик таълим олиш имконини берди.