Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
“Sen Yolg'iz Emassan” хайрия Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

“Sen Yolg’iz Emassan” хайрия Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги

Маълумотларга кўра, жаҳондаги юздан бир чақалоқ туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Вақтида бажарилган жарроҳлик кўп ҳолатларда ушбу хасталикнинг ягона давоси ҳисобланади.

Ушбу видеолавҳада, “Sen Yolg’iz Emassan” хайрия Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликда, туғма юрак нуқсонига эга гўдакларга кўрсатган тиббий ёрдами ҳақида ҳикоя қилинади.

Шунингдек, репортажда, “Sen Yolg’iz Emassan” фондининг молиявий кўмагида Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари томонидан жарроҳлик операциялари ўтказилган болалар – Ҳасанбаев Аҳаджон, Зиядуллаева Дилдора ва Анорбоев Шаҳзодларнинг ота-оналари билан суҳбат тақдим этилади.

2015 йилдан бошлаб Фонднинг кўмагида, француз шифокорлари томонидан Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига 90 дан ошиқ мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилган бўлиб, шундан 13 нафари Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрик клиникада ўтказилди.