Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан интервью - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан интервью

«Ниҳоят, юртдошларимиз, жумладан, дадамнинг ҳам бегуноҳ эканини дадил айта олган ва буни исботлаб берган инсон тарих майдонига чиқди. Бу улкан маънавий-руҳий ғалаба эди”.

Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова билан отасининг номи оқланиши, Ислом Каримов билан 1991 йилдаги илк учрашуви, Омбудсмен лавозимидаги фаолияти ҳамда падари бузруквори хусусидаги шахсий хотираларига бағишланган катта интервью.

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССРни 1959 йилдан 1983 йилга қадар, 24 йил давомида бошқарган ҳамда республика халқининг катта меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлган инсон эди. Айнан Рашидов бошқаруви даврида, Тошкент шаҳри 1966 йилда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг қайтадан бунёд этилган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида “пахта иши” ёки “ўзбек иши” деб аталган уйдирмалар оқибатида Ш.Рашидов номи ноҳақ қораланиб, ўша мудҳиш йилларда минглаб бегуноҳ инсонлар ҳибсга олинган эди.

“Оиламиз таъқиб остида эди. Ислом Абдуғаниевич ҳокимиятга келгач, аввало, нафақат менинг отам, балки бутун халқнинг номини оқлашга бел боғлади”, – деб хотирлайди Сайёра Шарофовна.

“Коммунистик партия ҳукмронлиги даврида Ўзбекистоннинг пок номини тиклашга киришмоқ учун улкан жасорат соҳиби бўлиш лозим эди”.

“Ислом Каримов юртдошларимизга инсон ўз Ватани учун сидқидилдан меҳнат қилса, халқи уни асло унутмаслигини эслатди”.