Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Стипендиатимиз Жалолиддин Меҳрибонлик уйида мастер класс ўтказди - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Стипендиатимиз Жалолиддин Меҳрибонлик уйида мастер класс ўтказди

Яқинда биз стипендиатимиз Жалолиддин Хушваковнинг илмий мақоласи кимё соҳасидаги энг нуфузли хорижий журналлардан бири – «Angewandte Chemie»да нашр этилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин 2019 йилда Каримов Фонди таълим грантининг соҳиби бўлди. Ҳозирда у Швейцариянинг Женева университетида магистратура босқичида таҳсил олмоқда.

Рамазоннинг муқаддас кунларида Жалолиддин 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия акцияни ташкил этиш ва ўтказишда кўмак сўраб «Sen Yolg’iz Emassan» Фондига мурожаат қилди. Мазкур акциянинг мақсади қизиқарли амалий тажрибалар ёрдамида болаларни кимё фанига қизиқтириш эди.
Бошида, болаларга рангли эритма, чўкма, метал олови ва индикаторнинг турли ранглари қандай ҳосил бўлиши намойиш этилди. Кейинчалик, булут шаклланиши, “вулқон” ва кўпик ҳосил қилувчи реакциялари, лаборатория шароитида олтин, денгиз суви ва денгиз ўтларига ўхшаш бирикмаларни олиш каби мураккаб ва қизиқарли тажрибилар кўрсатилди.
Рангли ва мўъжизавий кимё тажрибалар болаларга жуда ёқди. Улар бажонидил савол бериб, тажрибаларда фаол қатнашдилар, тўғри жавоблар учун эса балл тўплаб, совғалар билан тақдирланишди.
Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.

“Sen Yolg’iz Emassan” Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишидир.