Улуғбек Турсуналиев — Каримов Фондининг чет элда таҳсил олиш гранти совриндори
Европадаги нуфузли олийгоҳлардан бири бўлмиш Бохумдаги Рурх университетининг магистранти Улуғбек Турсуналиев, Каримов Фондининг хорижда икки йил давомида таълим олиш имкониятини берувчи ўқув гранти соҳибидир.
Улуғбек Андижон вилоятида туғилиб вояга етган ва 2016 йилда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг бакалавриятини битирган.
У ҳозирда компьютер ҳисоблаш муҳандислиги йўналиши буйича таҳсил олаётган Рурх университети Германиянинг энг йирик тадқиқот олийгоҳлари ўнталигига киради.
Улуғбек: «Германияда магистратура босқичидаги ўқишларимни муваффақиятли якунлаганимдан сўнг Ўзбекистонимизга қайтиб, бу ерда ўрганган билим ва кўникмаларим билан ватанимизни ривожи йўлида ўзимни муносиб ҳиссамни қўшаман деган умиддаман».