Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
“Умид” жамғармасининг стипендиати Лайло Усманова билан интервью - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

“Умид” жамғармасининг стипендиати Лайло Усманова билан интервью

Каримовнинг “Умид” жамғармаси грантларининг совриндорлари билан учрашуви чоғида тушган суратини кўпчилик яхши эсласа керак. Кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетган ушбу тарихий фотосурат Президент Каримовнинг 1999 йил апрель ойида Вашингтонга қилган ташрифи чоғида олинган.

Фотосурат чиндан ҳам рамзий маънога эга бўлиб, Мустақил Ўзбекистон асосчисининг ёш ўзбекистонликларга нисбатан умидини ифода этди. 1990 йиллар охири – 2000 йиллар бошида ёшлар бу суратга катта ҳавас билан қарар эдилар. Дарҳақиқат, у чиндан ҳам ёшларни ўқишга, ривожланишга ва тинимсиз янги билимларни эгаллашга илҳомлантирар эди.

Бугун биз Лайло Усмонова, яъни Ислом Каримовнинг ёнида суратга тушган атлас либосдаги қиз билан бўлган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Умид” Фондининг гранти орқали Лайло Чикагодаги Джон Маршалл Ҳуқуқ мактабининг магистратура бўлимини халқаро тижорат ҳуқуқи мутаҳассислиги бўйича тамомлади.

“Менга элчихонадан қўнғироқ қилиб, Президентимиз билан учрашувга таклиф этишди. Албатта, мен жуда хурсанд эдим, наҳотки мен Президентимиз билан учрашсам, дея бунга ҳечам ишонолмасдим. У кишини кўрганимизда, аксариятимизнинг кўзимизда ёш эди. Учрашувимиз шу қадар илиқ ва самимий эдики, у киши, болаларим, дея ҳар биримиз билан бирма-бир суҳбатлашдилар”, – дея эслайди Лайло ўша тарихий учрашувни.

Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, Лайло Усманова Тошкент юридик институтида халқаро тижорат ҳуқуқ бўйича дарс берди. Кейинчалик Торонто шаҳрида Канаданинг соғлиқни сақлаш вазирлигида, Ванкуверда солиқ ҳуқуқи йўналиши бўйича Chigbu & Co law Firm, Ventra Oil Company (Альберта, Канада), Ronaldson & Kuchler LLC law firm (Чикаго) ташкилотларида ишлади.

Хозирда Лайло ўзининг Thellia Esthetics компаниясини юритиб, Тошкентда яшаяпти, олти ёшар фарзандини тарбияламоқда.

“Умид” жамғармаси 1997 йилда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

Жамғарма грантлари туфайли 1997 йилдан 2002 йилгача 800дан ортиқ ўзбекистонлик йигит ва қизлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япониянинг етакчи олийгоҳларида таълим олдилар.