Ўрмонов Дадаҳон Каримов Фондининг гранти соҳиби
Ўрмонов Дадаҳон Фарғона вилоятида туғилиб ўсган. Фарғона Давлат Университетини битиргач, 2018 йилда у Каримов Фондининг гранти соҳиби бўлиб, ҳозирги кунда Новосибирск Давлат Университетида органик кимё йўналишининг магистратурасида таҳсил олмоқда.
Дадаҳоннинг нияти чет элда таълим олиб юқори малакали мутахассис бўлиш ва Ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишдир.
Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Европанинг Фрайбург, Анхальт, Рур университетлари, Турин политехника университети, Москва архитектура мактаби, Зиген университети ва Познан санъат университети каби пешқадам олийгоҳларда икки йиллик таълим олиш имконини берди.
Ҳозирги кунда Фонднинг чет элда таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловининг саралаш жараёни бўлиб ўтмоқда.