Мустақиллик тўғрисидаги декларация
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессиясида И.А.Каримовнинг ташаббуси билан “Мустақиллик тўғрисидаги декларация” қабул қилинди. Бу мустақиллик кураш борасидаги жасур ва ҳал қилувчи қадамлардан бўлиб, улар кўп миллионли халқимиз Москва марказидан айтилган коммунистик мафкуранинг босими остида бошқа яшашни истамаслигининг тасдиғи бўлди.
Таъкидлаш жоизки, яратилган ҳуқуқий асосларга қарамай, ҳақиқий мустақилликка ҳали анча йўл босиш зарур эди. Бундан ташқари, Москва раҳбарияти лоқайдлик кайфиятида бўлишига қарамасдан ўз тасарруфида дунёдаги энг кучли қатағон қилувчи аппаратлардан бирига эга эди ва исталган вақтда “суверенитетлар паради”ни бекор қилиши мумкин эди.
Айнан шундай вақтда ҳақиқий етакчи Ислом Каримов ўз халқининг қўллаб-қувватлашини ва ишончини ҳис қилиб, мамлакат тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва қатъиятлилик, мардлик ҳамда жасорат намунасини кўрсатди.