Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Арк қалъаси - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Арк қалъаси

Арк қалъаси Бухоронинг энг қадимий меъморий ёдгорлиги деб ҳисобланади. Қалъа 20 метр баландликдаги тепаликда жойлашган бўлиб, унинг майдони 4,2 гектарни ташкил этади. Ёпиқ кўпбурчак шаклида қурилган Арк бир неча бор бузилган ва қайта барпо этилган. Арк хусусидаги биринчи тарихий маълумот Абубакр Наршахийнинг (899-960) қаламига мансуб бўлган “Бухоро тарихи” китобида мавжуд. Унда айтилишича, “Бухоро ҳукмдори Бидун Бухор Худот ушбу қалъани барпо этганидан анча ўтмай қалъа ағдарилиб тушган. Неча бор қурган бўлса, шунча маротаба ағдарилиб тушган”. Шундан сўнг ҳукмдор ўз донишмандларига маслахат солган. Улар ҳукмдорга қалъанинг етти устунини Катта Айиқ юлдуз туркумидаги юлдузларнинг бир бирига нисбатан жойлашувидан келиб чиққан ҳолда қуришни маслахат берганлар. Бундай тарзда барпо этилган Арк қуламаган.

Аркнинг аниқ нечанчи йилларда барпо этилгани номаълум бўлсада, қалъа бир ярим минг йил олдин ҳукмдорлар ҳамда махаллий аҳоли намоёндаларининг қароргоҳи бўлиб хизмат қилгани маълум.

Арк қалъаси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси Рўйхатидаги обидалар қаторидан жой олган.