Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Абдулла Қодирий - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Абдулла Қодирий

Абдулла Қодирий ўзбек романчилик мактабига тамал тошини қўйган буюк ёзувчидир. Унинг “Ўткан кунлар” асари ҳақли равишда замонавий ўзбек классикасининг ёрқин дурдоналаридан бири ҳисобланади. Салкам бир аср муқаддам ёзилган ушбу асар гўзал ва соф муҳаббат ҳақида бўлиб, ҳамон инсонлар қалбини ларзага солади, ва адибнинг кучли қалами ўқувчини ғоятда мафтун этади.

Қодирий ушбу романини бор- йўғи 24 ёшида ёзишни бошлагани мени болалик чоғларимдаёқ ажаблантирган эди. Абдулла Қодирий 1894 йилнинг 10 апрелида Тошкент шаҳрида, ўзига тўқ савдогар оиласида таваллуд топган. Унинг биринчи адабиётга оид асарлари 1912 йиллари ёзилган бўлиб, “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён” романлари ёзувчининг энг машҳур асарларидир. Ушбу ўзбек тафаккурининг энг ёрқин номоёндаларидан бири бўлган инсон Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Қодирий 1937 йили халқ душмани айибловлари билан хибсга олинади ҳамда орадан бир йил ўтгач отиб ўлдирилади. Ёзувчининг фожеалик ўлимидан сўнг “Ўткан кунлар” романи узоқ йиллар мобайнида тақиқлаб қўйилади ҳамда ушбу китоб уйларидан топилган инсонлар сўроққа тутилганлари ва хибсга олинганлари ҳақида маълумотлар бор.

Қодирий асарлари Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бир кишиси қалбида алоҳида ўринга эга бўлса-да, унинг ижоди, афсус, бизнинг Ватанимиздан ташқарида унчалик маълум эмас. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Ваколатхонаси томонидан “Ўткан кунлар” асарини инглиз ҳамда француз тилларига таржима қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.