Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Бароқхон мадрасаси - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Бароқхон мадрасаси

Бароқхон мадрасаси – XVI асрда Мирзо Улуғбекнинг невараси, Тошкент шаҳри ҳукмдори Наврўз Аҳмадхоннинг буйруғи билан барпо этилган.

Мадраса қурилиши бир неча босқичда амалга оширилиб, 1532 йилда ниҳоясига етади. Мадраса биноси олим, файласуф ва диний уламолар маркази ҳисобланган Ҳазрати имом маҳалласи рўпарасида барпо этилган. 2007 йилга қадар бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган эди.

Мадраса рўпарасидаги Муй-Муборак мадрасасидан жой олган музейда Қуръони каримнинг бизгача етиб келган энг қадимий нусхаси деб ҳисобланмиш Усмон Мусҳафи сақланиб келмоқда.

Баъзи маълумотларга қараганда, Қуръони каримнинг мазкур нусхаси Мовароуннаҳрга шаҳсан Амир Темур томонидан олиб келинган. Мазкур муқаддас китоб XV асрда Самарқандда Мирзо Улуғбек саройида сақланиб келинганлиги маълум.
Мазкур мемориал мажмуа шунингдек мадрасадан олдин қурилган иккита мақбарани ҳам ўз ичига олган. Бинонинг шарқий бурчагидаги мўжаз мақбара кимга мансуб эканлиги номаълум. Тарихий маълумотларга қараганда, мазкур мақбара Бароқ-хон (Наврўз Аҳмадхон)га аталиб қурилган, лекин унинг Самарқандда ҳаётдан кўз юмиб ўша ерда дафн этилгани маълум. Икки гумбазли мақбарада Мирзо Улуғбек авлодларидан саналиб Тошкент ҳукмдорларидан бири бўлмиш Суюнч-хўжахон дафн этилган.
Уч гумбазли мажмуанинг пештоқи ранг-баранг кошинкор нақшлар билан безатилган. Ҳужра эшиклари ва мадраса дарвозаси фил суяги ҳамда рангли металлар билан ишланган.
1868 йилда рўй берган зилзила Бароқ-хон мадрасасига анча зарар етказди. Кейинчалик мажмуа бир неча бор қайта таъмирланади. Бугунги кунда мадрасада ҳаттотчилик ва миллий ҳунармандчилик устахоналари жойлашган.