Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Мири Араб мадрасаси - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Мири Араб мадрасаси

Мири Араб мадрасаси XVI асрда бунёд этилган маънавий- маърифий иншоотлардан бири бўлиб, Калон минораси ва Калон масжиди билан биргаликда Пои Калон меъморчилик ансамблининг асосий қисми ҳисобланади. Ушбу мадраса 1993 йилда Бухоронинг бошқа меъморий ёдгорликлари билан бир қаторда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси Рўйхатига киритилган.

Мири Араб мадрасаси ислом динининг Марказий Осиёдаги энг нуфузли ўқув юртларидан ва обрўли илмий муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу мадрасада Бухоро Амирлигининг машҳур мутафаккири, маърифатчиси, ёзувчи ва шоири Аҳмад Дониш дарс берган. Мири Араб мадрасасининг қурилишида Шайбонийларнинг маънавий устози, Мири Араб исми билан машҳур бўлган Шайх Абдуллоҳ Яманий ҳомийлик қилган. Мадраса биносининг учта бурчагида ўқув хоналари мавжуд бўлиб, тўртинчи бурчагида Убайдуллахон ва унинг устози Мири Араб дафн этилган гўрхона жойлашган. Убайдуллахоннинг ёғочдан ясалган сағанаси шайх Мири Араб гўрининг оёқ томонига қўйилган. Мадраса нақшларининг тарқибий қисмида юлдузсимон безакларни учратиш мумкин. Бундай мавзудаги безаклар Улуғбек мадрасаси нақшларида ҳам битилган бўлиб, мадрасалар бири иккинчисидан бир аср кейинроқ қурилганлиги билан фарқ қилади.