Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Паҳлавон Маҳмуд - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Паҳлавон Маҳмуд

Хоразмлик Паҳлавон Маҳмуд – буюк мутафаккир, файласуф, шоир, кураги ерга тегмаган баҳодир ҳамда шу билан бирга серқирра истеъдод эгаси бўлган. Уйғониш даврининг ёрқин вакили саналган Паҳлавон Маҳмуд ўзининг кучи ва ижоди билан ўз замондошлари орасида ҳурмат ва эътироф қозонган. Хусусан, у ўз рубоийлари билан машҳур бўлиб, уларда жасорат, ҳалоллик ва муҳаббатни мадҳ этган. Хивалик Паҳлавон, шунингдек, миллий кураш билан ҳам шуғулланган ва ҳамиша ғалаба қозонган. У Ҳиндистон, Эрон ва Ироқлик рақибларини доимо енгиб келган. У фақат бир маротаба, рақиби мағлубиятга учраса ўлим жазосига ҳукм этилишини билганидагина ютқизиб берган. Ўз фалсафий қарашларида у одоб-ахлоқ, сахийлик, шавқат, саховат ва Яратганга итоат каби тушунчаларни илгари сурган. Паҳлавон Маҳмуд ҳаётлик давридаёқ Хоразм ташқарисида ҳам машҳурлик ва эътирофга эришган. Вафотидан сўнг эса авлиё сифатида тан олиниб, унинг камтарона қабри диндорлар зиёратгоҳига айланган. Афсонага кўра, шоир ўз уйи ёнидаги устахонага дафн этилган. Ҳозирги мемориал мажмуа эса XIX аср бошларида қурилган. Ҳом ғиштдан бунёд этилган энг биринчи мақбара қолдиқлари 1810 йил Паҳлавон Маҳмуд мозори устида қурилган мақбара деворлари қатламларида сақланиб қолган. Бироз вақт ўтгач, бинонинг ички ва ташқи деворларига деярли тўлиқ майолика нақшлари тортилган. Нақш устига Паҳлавон Маҳмуднинг рубоийларидан сатрлар битилган.

Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг қурилиш ишлари машҳур меъмор Муҳаммад Мурод раҳнамолигида олиб борилган. Шунингдек, мақбаранинг безатилишида иштирок этган уста кулоллар номи ҳам бизга маълум, улар уста Сўфимуҳаммад Ниёз ва уста Абдулладир. Ушбу инсонлар Хива меъморлиги услубини бир неча ўн йилликлар олдинга белгилаб беришган.

Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси Рўйхатидаги обидалар қаторидан жой олган.