Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Каримов Фондининг ноширлик лойиҳалари - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг ноширлик лойиҳалари

“Ўзбек ипагининг гулгун фасли” номли китоб кўп асрлик тарихга эга абрбанди усулидаги тўқувчилик мактабига бағишланган. 2017 йилда Каримов Фонди томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларда чоп этилган мазкур рисолани миллий ипакчилик хусусидаги мукаммал солнома деб аташ мумкин, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар – ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради.

Бетакрор ва беназир тўқувчилик анъаналарига эга абрбанди мактаби ўзбек халқининг бебаҳо маданий бойлигидир. У асрлар мобайнида муқаддас омонат ўлароқ авлоддан авлодга етказилмоқда.

Ўзбек ҳунарманд усталари чинакам миллий маданий мерос саналган ва XXI асрда янги уйғониш ҳамда тараққиёт палласига кирган тўқувчилик анъаналари ва усулларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келмоқдалар.