Ер-Султан Жолдасбаев – Германиядаги Дрезден техника университетининг магистратура талабаси.
2020 йилда Каримов Фондининг таълим гранти соҳиби бўлиб, у «Илғор ҳисоблаш ва муҳандислик иншоатлари» мутахассислиги бўйича ҳорижда таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.
Ер-Султан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилиб ўсган. Ёшлигидан математика ва физикага қизикиб, турли миллий ва халқаро олимпиадаларда қатнашган. Тинимсиз қатъийлиги ва интилиши туфайли, у чет элда таълим олиш бўлган энг катта орзусига эришишга муваффақ бўлди. Ер-Султан: «Каримов Фондининг грант ғолиблари рўйхатида исмимни кўрганим менинг ҳаётимда жуда бахтли кун бўлди. Бундай ажойиб имконият учун Каримов Фондига миннатдорман.»
Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.