Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Каримов Фонди “Uzbekistan. An experience of cultural treasures to colour” номли ноёб китобни нашр этди - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди “Uzbekistan. An experience of cultural treasures to colour” номли ноёб китобни нашр этди

Каримов Фонди томонидан Европанинг “Nouveau Monde Editions” (Франция) ва “Pen and Sword Books” (Буюк Британия) нашриёт уйлари билан ҳамкорликда “Uzbekistan. An experience of cultural treasures to colour” (“Ўзбекистон. Маданият дурдоналарини бўяш орқали ўрганиш”) номли ноёб китоб чоп этилди. 

Инглиз ва француз тилларида чоп этилган китобдан кўзланган мақсад ўйин шаклидаги бўяш машғулотлари орқали замондошларимизни ўзбек халқининг бой маданий мероси – муҳташам тарихий ёдгорликлар, деворий нақшу нигорлар ва кошинларнинг бетакрор гўзаллиги, мураккаб ҳандасавий шакллар, шунингдек, гиламдўзлик, каштадўзлик ҳамда кулолчилик санъатининг нафис намуналари, ўтмиш ва бугунги кун рассомларининг ижодий ишлари билан таништиришдан иборатдир.

“4 йил илгари менда чет эллик дўстларим ва танишларимга Ватанимнинг бой маданияти, кўҳна ёдгорликлари, амалий ва тасвирий санъати ҳақида ҳикоя қилувчи интерактив китоб яратиш нияти туғилди. Бу – турли давлатларда яшовчи ёшу қари, турли касб-кор вакилларида қизиқиш уйғота олувчи китоб дейилса муболаға бўлмайди. Мазмун-моҳияти ва ноширлик санъати жиҳатидан ўхшаши йўқ бу китоб тарихчи, рассом, дизайнер, таржимон ва муҳаррир каби кўп сонли ижодкорларнинг тўрт йиллик меҳнати маҳсули саналади. Ушбу китоб Каримов Фонди ноширлик фаолиятининг дурдоналаридан бири бўлди”, – дея таъкилади Каримов Фонди раҳбари Лола Каримова-Тилляева китобнинг чоп этилиши ҳақида гапирар экан.
Китобнинг ҳар бир қўшсаҳифаси чап тарафида маданий объектнинг сурати ва унинг тарихий аҳамияти хусусида қисқа маълумот берилади, ўнг тарафдаги чизмани бўяш орқали эса ўқувчи ўша обида тимсолини жонлантириш имконига эга бўлади. 

Мазкур нашрни АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Швейцария каби давлатлар, шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиё минтақасида жойлашган бир қатор мамлакатлардаги китоб дўконларида харид қилиш мумкин бўлади.

Китоб Amazon ва бошқа интернет сайтларда ҳам сотувга чиққан. 

Фавқулодда бадиий қудратга эга бўлган Ўзбекистон санъати асрлар давомида дунёга чинакам ижодий дурдоналарни туҳфа этиб келди. Ўзбекистон халқларининг шаҳарсозлик, меъморчилик ҳамда хунармандчилик соҳасидаги ютуқлари дунёда тан олиниб, бутунжаҳон инсоният меросининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. 

Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон замини савдо карвонлари орқали келган кўплаб миллату элатларнинг маданий қадриятлари ва анъаналари ила озиқланган. Шу тариқа ушбу заминда ҳалигача инсониятни ҳайратга солиб келаётган ноёб маданият, бой тарихий мерос шаклланган.
Ўқувчиларни Ўзбекистон санъати намуналари билан қизиқарли ва ноёб тарзда таништиришда лойиҳа муаллифларини илҳомлантирган нарса ҳам шу бўлди.